Тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида акция

26.08.2020 14:08:38

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман Кенгаши фаоллари “Аёл соғлом бўлса-жамият соғлом бўлади” шиори остида тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда акция ўтказди. Бундан кўзланган мақсад хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва оилада тиббий маданиятни юксалтириш.

Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан мулоқотда бугунги оғир вазиятда тиббий маданиятни юксалтириш, фуқароларни соғлом турмуш тарзига бўлган эътиборини ошириш ва партиянинг “Соғлом оила-соғлом жамият-порлоқ келажак” лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар хусусида сўз юритилди. Партия сайловолди дастурида тиббий хизмат сифатини яхшилаш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланганлиги таъкидланди.

Акция доирасида партия фаоллари ва тиббиёт ходимлари хонадонларга кириб бордилар. “Сизнинг шифокорингиз” дея номланган сўровнома асосида ҳудудларга бириктирилган тиббиёт ходимларининг фаолиятига баҳо берилди.

          Барнохон БОЗОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+