Тиббиёт – коррупцияга қарши

09.10.2019 16:10:00

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган митинг тиббиётда янгича қарашларни кашф этди. Айниқса, ёш истеъдодлилар томонидан “Тиббиёт – коррупцияга қарши” мавзусидаги саҳна намойиши барчада катта қизиқиш уйғотди. Соҳа вакилларининг фаолиятларини тартибга солиш ҳамда ҳар бир бемор билан самарали, адолат мезонига таянган ҳолда ишлаш тизимини йўлга қўйди.

Шунингдек, намойишда тиббиётнинг баъзи оқсоқ жиҳатлари, тиббиёт ходимлари учун имкониятларнинг камлиги таъкидланди. Бир сўз билан айтганда, митинг соҳа равнақи йўлида қилиниши керак бўлган амалий ишларнинг негизи бўлди.  

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раиси  

Улашинг!