Тиббиёт соҳасига эътибор кучаймоқда

11.01.2021 16:01:03

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг  2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган  Мурожаатномаси  халқчил ва ҳаётийлиги билан ҳар биримизнинг олдимизга улкан вазифаларни белгилаб берди.

Маълумки, пандемия  бутун дунё қатори  мамлакатимиздаги  тинч ҳаётга  ҳам ўз таъсирини  ўтказмасдан қўймади.

Давлатимиз раҳбарининг  тўғри ва одилона тутган йўл сабаб, пандемиянинг биринчи кунларидан  бутун  бошқарув тизими ва барча тиббиёт муассасалари  фавқулодда иш режимига ўтказилди.

Қисқа муддатда ҳудудларда  барча шароитларга эга бўлган  30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилди ва керакли дори-дармонлар ва энг замонавий диагностика воситалари билан таъминланди.

Айниқса, фуқароларимиз томонидан  карантин талабларига ҳурмат билан қаралди.  Синовли кунлар ҳар биримизни “Саломатлик – туман бойлик” тамойилини дилдан ҳис этишига ундади. Пандемия  сабаб одамларни  ўз соғлиқларига эътиборли бўлиш, санитария-гигиена талабларига риоя этиш,  тозалик ва  ободонлаштириш ишларига  дахлдорлик ҳисси  янада ошди.

Ким ўзарга уюштирилаётган тўй ва базмлар ихчамлаштирилди,  дабдабабозлик, исрофгарчиликларнинг олди олинди.

Ўз пайтида кўрилган  тезкор ва тизимли чоралар натижасида юртимизда осойишта ҳаёт давом этмоқда.

2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланишининг ўзи  инсоннинг саломатлигидан буюкроқ бойлик йўқлиги, инсон манфаатлари  энг олий қадрият эканини ифодаламоқда.

Бу эса ўз навбатида тиббиёт соҳасига қаратилган эътиборда  кўринмоқда.

Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, диагностика ва даволаш жараёнларига рақамли технологиялар, инновацион  ёндашувларни татбиқ қилиш ва бошқа вазифалар аҳоли саломатлигини кўзлаб  амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлардир.

Мухтасар айтганда,  аҳоли саломат бўлса,  фарзандларимиз  соғлом ва комил инсонлар бўлиб вояга етишади. Фарзандлари соғлом юрт эса албатта қудратли бўлади.

                                                                                                                   Тохир  ПАЛВАНОВ,

                                                                                                           Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши раиси

 

 

 

 

 

   

  

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+