Тиббиётга қандай ислоҳотлар керак?

20.12.2019 23:12:28

Айни кунларда, мамлакатимизнинг барча жойларида  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан долзарб мавзуларда,  халқ манфаати,  аҳоли истакларини ўзида мужассам этган шиорлар асосида митинг, акция ва сайллар ташкил этилмоқда.

Партия томонидан  Хоразм вилоят Янгибозор туманидаги маданият ва истироҳат  боғида  “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш-давр талаби!” шиори остидаги митинг ва сайл ҳам ана шу мақсадга қаратилди.

Тадбирга  кенг жамоатчилик,  туман ва  партия фаоллари, хайрихоҳлари,  депутатлари, воҳага таниқли санъаткорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Партиянинг дастурий ғояларини  омма орасида кенг кенг тарғиб қилишга бағишланган маданий-маърифий тадбирнинг аввалидан ўрин олган митингда партия фаоллари томонидан жамият ҳаётидаги ва бошқа долзарб масалалар қатори  тиббиёт  соҳасида олиб борилаётган  ислоҳотларга тўхталинди. Жумладан, замонавий, юқори технологияли, самарали тез тиббий ёрдам  хизматини шакллантириш чораларини кўриш, шошилинч тез тиббий ёрдам хизматининг тезкорлиги халқаро  эътироф этилган  талабларга мос бўлиши, шунингдек, мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш таъминоти тизимини мустаҳкамлаш, ҳар бир мактабда тиббий хизматни жорий этиш, болаларга бепул стоматология хизмати кўрсатилишини таъминлаш, болаларни бепул дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш каби қатор устувор вазифалар тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчилар диққат марказида бўлди.

Шунингдек, жорий йилнинг 22 декабр куни бўлиб ўтадиган сайловга партия томонидан пухта тайёргарлик кўрилаётгани хусусида гапирилди. Фуқароларга бу галги сайлов ўзгача руҳда ташкил этилаётгани тўғрисида тушунчалар берилди ва иштирокчиларни сайловда фаол иштирок этишга даъват этилди.  

Бекберган Болтаев, акция иштирокчиси:

-Сиёсий жараёнларда партиянинг олиб бораётган тарғибот ва ташвиқот ишларини ОАВлар орқали кўриб фахрланмоқдамиз. Бугун ҳам янгибозорликларнинг қувончи чексиз. Партия ҳар бир инсон саломатлигини қайғураётганидан мамнун бўлдик.

Тадбир давомида партия фаолиятига  оид лавҳалар, ғоявий чиқишлар  “Ёш адолатчилар” қаноти ва “Аёллар қаноти” вакилларининг партияга доир викторина саволлари,  партия қошида ташкил этилган “Истеъдод” клуби аъзоларининг саҳна кўринишлари ҳамда Янгибозор туман болалар спорт мактаби ёш спортчиларнинг чиқишлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Юзма-юз мулоқотлар давомида  партиянинг омма орасида юксалиб, хайрихоҳлар сонининг ортиб бораётганини  намоён этди.

Анжуманда таниқли санъаткорларнинг дилрабо куй-қўшиқлари, ижодкор шоирларнинг ижод наъмуналаридан айтилган шеърлар, жозибадор саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик бағишлади.


Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+