Тингловчилар экспресс-сўровдан муваффақиятли ўтди

13.09.2019 16:09:53

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят ташкилотлари ҳам навбатдаги парламентга ва маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган сайловларга пухта тайёргарлик кўрмоқдалар. Фаоллар билан бу борада қатъий режа асосида изчил иш олиб борилмоқда.

13 сентябрда партия вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган  “Сайлов: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренинг ўз ишини бошлади. “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Исроил Жўраев тадбирни қисқача кириш сўзи билан очар экан, бўлғуси сайловлар муносабати билан алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ҳақида гапирди. Депутатликка номзодлар билан ишлаш, уларнинг имиджини шакллантириш, сайловолди учрашувлар ўтказиш, дастурларни ишлаб чиқиш каби қатор жараёнларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Дилшод Болтабоев, Норин туман партия кенгаши раиси:

 – Ҳар қандай йирик сиёсий воқеа олдидан, албатта, пухта тайёргарликка эга бўлиш талаб этилади. Мазкур семинар-тренинг ҳам бизнинг назарий билимларимиз ва амалий кўникмаларимизни янада мустаҳкамлайди, деб ўйлайман. Ўз навбатида биз жойларда БПТ раислари ва фаоллар билан бу ерда кўтарилган мавзулар юзасидан суҳбатлар ўтказишни режалаштирганмиз.

Бевосита машғулотлар бошланиши олдидан ҳуқуқий мавзуда экспресс-сўров ўтказилди. Ундан барча тингловчилар муваффақиятли ўтдилар. Шундан сўнг иштирокчилар вилоят кенгаши раисининг ўринбосарлари Баҳодир Болтабоев ва Абдужаббор Нишонов ва бошқаларнинг сайловолди кампанияси билан боғлиқ мавзулардаги маърузаларини тингладидар. Интерфаол усулда ўтказилган машғулотларда тангловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

14 сентябрда семинар-тренинг ўз ишини давом эттиради.

 

Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+