“Тўғриси, сиёсий партияларга ишончим йўқ эди”

11.11.2020 10:11:18

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси ҳудудлардаги муаммолар ечимига йўл очмоқда. Лойиҳа доирасида “адолатчилар”нинг маҳаллаларда бўлиб, фуқаролар билан ўтказаётган мулоқотлари натижасида хайрихоҳларимиз сафи ортиб бормоқда.

Шахрихон туманидаги Тегирмонбоши маҳалласига партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатларининг ташрифини жамоатчилик қўллаб-қувватлади. “Қонун ва жамият” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари хусусида сўз юритилди. Хонадонларга кўчган тадбир давомида ўндан ортиқ  муаммолар аниқланди. Уларнинг аксарияти жойида бартараф этилди.

Қобилжон Йўлдошев 1982 йилда туғилган, вақтинча ишсиз. У бир неча йилдан буён хорижий давлатларда меҳнат қилади. Мақсади тадбиркорлик билан шуғулланиш. “Адолатчилар” кўмаги билан у “Микрокредитбанк”нинг молиявий кўмагига эга бўлди. Энди у ўз юртида иш билан банд.

Шу маҳаллада яшовчи Элмурод Хайдаров якка тартибдаги тадбиркор. Солиқ тўловлари билан боғлиқ муаммолар уни қийнаётганди. Амалдаги қонунлар асосида унинг ҳам муаммоси ечим топди.

Элмурод Ҳайдаров, фуқаро:

-Тўғриси, сиёсий партияларга ишончим йўқ эди. Шунчаки мажлисбозлик билан шуғулланишади, деб ўйлардим. Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолларининг маҳаллаларда айнан муаммоларни ўрганиши бизни қувонтирди. Ўз номига муносиб партия.

“Адолатчилар” муаммоларни ўрганишни давом эттирмоқда.

Азамжон Холиқов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+