Тўловлар энди МИБга эмас, ДУКга тўланади

22.01.2020 17:01:43

Кейинги йилларда республикамизда  аҳолини  тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги уч йил давомида олиб борилган ислоҳотлар натижасида энг чекка ҳудудларга, айниқса, кўпдан буён ичимлик суви етиб бормаган маҳаллаларга ҳам тоза ичимлик суви етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги Фармони бу борада яна бир катта қадам бўлди. Айтиш лозимки, мазкур фармон  билан тизимда туб ислоҳотлар бошланди. Ушбу хужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида 2020  йилнинг 1 январидан бошлаб истеъмолчилардан ичимлик ва оқава суви тўловларини қабул қилиш амалиёти Мажбурий ижро бюросидан «Сувоқава» ДУКнинг шаҳар ва туманлардаги филиалларига ўтказилди. Шу муносабат билан келгусида ичимлик ва оқава суви тўловлари «Сувоқава» ДУКнинг назоратчи инспекторлари орқали амалга ошириладиган бўлди.

Шу ўринда айтиш жоизки, 2019 йил давомида ичимлик суви таъминоти ва оқава хизматларини яхшилаш бўйича барча манбалар ҳисобидан биргина Андижон вилоятининг ўзида 182 млрд. сўм маблағ эвазига 1 дона иншоот, 137 дона  қудуқ ва 880 км. тармоқни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 1 дона оқава суви ҳайдаш насос станцияси ва 12.5 км. оқава сув тармоғида қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Натижада 112 мингдан ортиқ аҳоли ичимлик суви билан таъминланди ва 184 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланишига эришилди.

Сув-ҳаёт манбааи. Ундан фойдаланишда қонунга амал қилиш, аниқроқ қилиб айтганда истеъмолчи сифатида бурчимизни унутмаслигимиз керак. Бу ўз ўрнида қонунбузилиш ҳолатларининг ҳам олдини олади. Биз партия фаоллари ва маҳаллий депутатлари бу борада жамоатчилик назорати тартибида иш олиб боришимиз зарур.

                                                                           Иброхимжон МИТИЛЛАЕВ,

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+