Томорқа ерларига экин экилмаган хонадонларга огоҳлантириш берилди

25.04.2020 14:04:56

Бу йилги мураккаб вазиятни хисобга олиб, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талабни тўлиқ қаноатлантириш,  оила даромадларини ошириш ва унинг фаровонлигини янада юксалтиришда вилоят деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш жуда муҳим. Томорқалардан аввалги йилларга нисбатан икки баробар кўп ҳосил олишда эса барча фуқароларимиздан омилкорлик ва меҳнатсеварлик талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенат Кенгашларининг жорий йил 13 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги қўшма қарори юзасидан  ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатларидан иборат вилоят ишчи гуруҳи томонидан  бу борада чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, маъсуллар бириктирилди.  Фарғона вилоят ишчи гуруҳининг вакиллари Мастурахон Сайфитдинова ҳамда Манзура Салимова Бувайда туманидаги хонадонларни ўргандилар. Хонадонларнинг 37148 тасида томорқалар мавжуд бўлиб,  умумий майдони 2625 гектарни ташкил этади. Ишчи гуруҳ ходимлари “Жов” МФЙда яшовчи фуқаро Ёдгор Ориповнинг хонадонида бўлганларида 7 сотихдан иборат ер майдони ҳайдалиб, булғор қалампир экиш учун тайёрланганлигининг шоҳиди бўлишди. Фуқаро Бахтиёр Мўминов хонадонидаги 5 сотих томорқасига эса помидор ва қалампир кўчатлари экилган. “Найман” МФЙдаги Абдуҳалил Мингбоевнинг 8 сотих ер майдонига иссиқхона ташкил этилган  ва унда помидор, бодиринг етиштириляпти.  “Оққўрғон” МФЙдаги Исроил Юсупов эса 15 сотихдаги иссиқхонасида бодриинг, картошка, қулупнай парваришламоқда.

 Шубҳасиз, ишчи гуруҳ вакиллари кўплаб хонадонлар томорқасини кўриб, бувайдаликларнинг меҳнатсеварлиги, ерга бўлган иштиёқининг гувоҳи бўлишди. Барча хонадон вакилларининг пандемия даврида уйда бўш ўтирмасдан, рўзғори учун зарур бўлган сабзовот ва дуккакли ўсимликларни етиштириб, ўзи ва маҳалласи дастурхонига улашиш ниятида эканлиги қувонарлидир.

 Учкўприк туманидаги ўрганишлар давомида “Учкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 37 та қўп қаватли уйларда  истиқомат қилиб келаётган   хонадонлар ҳам деҳқончилик қилиш истагида эканлигини билдирдилар.  Туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот вакиллари масъуллигида хонадонларга МФЙга яқин бўлган “Турсуной ая замини”, “Учкўприк фаровон замини”, “Файзиаҳмат-Мирзааҳмат” фермер хўжаликларининг буғдойдан бўшаган ер майдонларидан 10 сотихдан ажратиб берилиши белгиланди.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати  Шерзод Каримов ҳам республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда Марғилон шаҳрида томорқадан самарали фойдаланиш, экин экилишини тизимли ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишди ва хонадонларни ўрганди.

Шаҳарда томорқаси мавжуд хонадонлар сони   23928 тани ташкил этади, уларда 577 гектар экин экиши мумкин бўлган ер мавжуд.  Аммо ўрганиш давомида маълум бўлдики, 5 та  хонадонлардаги 0,075 гектар томорқа ерларидан мақсадли фойдаланилмасдан келинмоқда.

Шулардан, Марғилон шаҳар “Чароғон” МФЙда яшовчи фуқоро Худойберди Алибоев томорқа ер майдонининг 0.015 га., “Тошлоқтепа” МФЙдаги фуқаро Исаева Саидпошшо хонадонидаги 0,015 га.,  шу маҳалладаги яна бир фуқаро кам таъминланган, боқувчисини йўқотган А.Назировнинг 0,015 га. томорқаси қаровсиз, экин экилмаганлиги аниқланди. Учта хонадоннинг жами 0,045 гектар ер майдонига дарҳол ишлов берилиб, помидор ва булғор қалампири кўчатлари экилиши таъминланди.

Томорқа ерларидан унумли фойдаланмаётган хонадонлар тўғрисида маҳаллалар кесимида аниқ маълумотлар шакллантирилди. Шаҳар ҳудудида томорқа ерларига экин экилмаган 86 та хонадонларга огоҳлантиришлар берилган бўлиб, ўрганиш давомида мазкур хонадон соҳиблари томонидан шахсий ер майдонларига 10000 туп помидор, 10000 туп булғор қалампир кўчатлари ўтқазилиши ташкил этилди.  Қўшимча аниқланган 5 та ҳолатдан 2 тасига огоҳлантириш берилди.

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+