Томорқадан унумли фойдаланиляптими?

04.06.2020 10:06:27

Партия фаоллари Азамат Қутлимуратов ва Мийригул Байдуллаевалар туманнинг «Ай буйир» ОФЙ ҳудудидаги кам таъминланган, якка ёлғиз ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олишди. Уларга озиқ-овқат махсулотлари бепул етказиб берилди.

Шунингдек, хонадонларнинг томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолатлари ҳам ўрганиб чиқилди. Чунки карантин пайтида томорқа ер майдонларининг бир қаричини ҳам увол қилмасдан, мева ва полиз маҳсулотларини етиштириш муҳим аҳамият касб этади. Ўз навбатида партия фаоллари ердан унумли фойдаланган хонадон эгаларига миннатдорчилик билдирди.

Бу каби савобли ишлар ҳар бир жонкуяр партиядошларимиз томонидан амалга оширилмоқда.

 

Муратбек БЕГЖАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Шўманой туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+