Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи тузилиб раис сайланди

14.01.2020 09:01:22

Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган натижаларга кўра, Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига 12 нафар депутат сайланди. Кўрсаткичларга кўра, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган депутатлар сони бўйича 5 та партия ичида «Адолат» СДП 2 ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Ушбу кўрсаткич «Адолат» партияси Тошкент шаҳар Кенгашининг чинакам ғалабаси бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ушбу натижа ортида партия ходимлари, номзодларининг самарали меҳнатлари ётибди, шунингдек, халқимизнинг қўллаб-қувватлашлари эвазига эришилганлигини алоҳида эътироф этиш ўринлидир.

Сайлов натижалари юзасидан 2020 йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент  шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган депутатлар йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда янги сайланган депутатлар ўз депутатлик гуруҳини тузиб, унга раис сайлаб олишди. Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида «Адолат» СДПнинг депутатлик гуруҳига бир овоздан Бахром Валиев раис этиб, раис ўринбосари этиб Тасполат Матибоев сайланди.

Ҳалқимизда “Бирлашган ўзар” деган нақл бежиз айтилмаганидек, Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган 12 нафар депутатимиз ягона ғоя остида бирлашдилар. Ҳалқимизнинг ишончи ила сайланган 12 нафар депутатимиз келгусидаги ишлари, ғоя ва мақсадларини ўртага ташлаган ҳолда ҳар бир масалани ваколати доирасида амалга оширишга, фуқароларимиз оғирини енгил қилишга келишиб олишди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган депутатлармизнинг келгусидаги фаолиятига омад тилаймиз!

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+