Тошкент шаҳар Кенгашида онлайн мулоқот

19.03.2020 15:03:02

Маълумки, карантин муносабати билан тадбирлар ўтказиш вақтинча бекор қилинди. Аммо иш тўхтаб қолиши керак эмас. Шу сабаб Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлари, БПТ раислари ҳамда фаоллар иштирокида онлайн вебинар ташкил этилди.

Унда партиянинг ташкилий ва мафкуравий ишлар бўйича режада белгиланган топшириқлар ва ижроси  кенг муҳокама қилинди. Ҳар бир туман раиси ва БПТларга вазифалар тақсимотидаги амалий натижаларни кучайтириш зарурлигига урғу берилди. Шунингдек, онлайн мулоқотдан ходимларни ишга қабул қилиш ва озод этиш каби ташкилий ишлар ҳам ўрин олди.

Барча Тошкент шаҳар Кенгаши “адолатчилари”ни онлайн учрашувга чорлаган вебинар сўнгида муҳим қарорлар қабул қилинди. Белгилаб берилган ишлар туман Кенгашлари раислари томонидан жойлардаги партия аъзоларига ҳам онлайн тарзда етказилиши айтиб ўтилди. 

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+