Тошкент шаҳар Кенгашининг 5 йиллик фаолияти талабга жавоб берадими?

29.10.2019 15:10:20

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгашининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда партия раҳбари Наримон Умаров, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, туман Кенгашлари томонидан сайланган делегатлар, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар партия ташкилотининг ҳисобот даврида партиянинг “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат ҳар бир инсон учун” деб номланган сайловолди дастури ижросини таъминлашдаги фаолияти, тафтиш комиссияси ҳисоботи, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳининг 2015-2019 йилларда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи таҳлилий ва танқидий тарзда кўриб чиқилди.

Шунингдек, партиянинг янги таҳриридаги Устави ва Дастури лойиҳаларига таклифлар, юқори партия ташкилоти ҳисобот-сайлов конференциясига делегатларни сайлаш, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар ташкилотидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига номзодларни кўрсатиш ваколатини Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши Пленумига бериш тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Сўзга чиққан партия шаҳар Кенгаши раиси Бахром Валиев конференция давомида партия Тошкент шаҳар Кенгашининг олиб борган беш йиллик фаолияти ҳамда депутатларнинг аҳоли томонидан билдирилган муаммоларга эътибори танқидий жиҳатдан таҳлил қилинди.

Беш йил давомида партиянинг Олмазор, Сергели, Юнусобод туман Кенгашларида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилди. Партия ходимлари ҳамда депутатлар фуқаролар билан ишлашда ҳар бир муаммонинг аниқ ечимига эътибор қаратгани, ўрганилган муаммолар юзасидан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш доимий комиссия ва сессияларига масалалар киритилаётгани айтиб ўтилди, ҳар бир туман Кенгаши ходимларига тажриба алмашиб, ўз фаолиятларини ижобий жиҳатдан ўзгартириш масалалари ҳам қайд этилди.

Кенгаш раиси ўз маърузасида Тошкент шаҳар кенгашининг кейинги беш йил ичида аъзолари сони қарийб 13 минг нафарга ошиб, 22300 нафарга етганлигига бугунги кунда шаҳар Кенгаши аъзоларининг 7280 нафарни ёшлар, 7723 нафарини эса аёллар ташкил этаётганлини таъкидлади. Партия аъзолари сони 2014 йил 1-октябрь ҳолатига кўра уларнинг сони 9182 нафар бўлганлигини инобатга олинса, аъзолар сонида ўсишга эришилган. Шу билан биргаликда партиянинг Бектемир, М.Улуғбек туман Кенгашларида бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги, фаолиятга масъулият билан ёндашилмаганлиги, кадрларнинг эътиборсизлиги танқид остига олинди. Депутатлар билан ишлаш самарали йўлга қўйилмаганлиги, аҳоли мурожаатларига ижобий жиҳатдан ёндашилмаганлиги, энг ачинарлиси, баъзи депутатлар депутатлик масъулиятини ҳис этмаганлиги айтиб ўтилди.

Йиғилишда партиянинг фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилди. Ютуқлар билан бирга мавжуд камчиликлар таъкидланди.

Б.Абдухолиқов, Учтепа туман Кенгаши раиси:

- Масъулиятни англаган ҳолда олдимизда турган устувор вазифаларга асосланиб, амалга оширадиган фаолиятимизни партиямизнинг ғоя ва мақсадларидан келиб чиқиб режалаштираяпмиз, ижросини таъминлашни биринчи даражали вазифамиз деб биламиз. Хусусан, туманимизда партиямиз ташкилоти томонидан электоратимиз манфаатларидан келиб чиқиб сайловларни муносиб ташкил этиш ва юқори натижаларга эришишга қаратилган ишларни олиб борамиз.

Конференция мажлисида партиянинг янги таҳрирдаги устави ва сайловолди дастури лойиҳасида қайд этилган аниқ фикрлар, таклифлар қўллаб-қувватланди. Сўзга чиққанлар дастур йўналишларига ўз фикрларини билдириб ўтишди, унинг аҳоли манфаатлари йўлида хизмат қилиши, соҳаларда мавжуд муаммоларнинг олдини олинишида асос бўлишини таъкидлашди.

Конференция сўнгида партия Қурултойида иштирок этувчи делегатлар сайланди ҳамда кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди ҳамда турли номинациялар бўйича фаоллар тақдирландилар.

 

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+