Тошкент вилояти Кенгаши раиси ҳоким ўринбосари бўлди

20.10.2020 15:10:51

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Умид Шоумаров Олмалиқ шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Умид Шоумаров 2016 йил “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кўкрак нишони, 2017 йил “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони, 2019 йилда партия Сиёсий Кенгаши томонидан партия фаолиятидаги самарали хизматлари учун “Адолат” кўкрак нишони соҳиби бўлган.

“Адолат” СДП Тошкент вилояти жамоаси ва унинг кўп минг сонли аъзолари Умид Шоумаровнинг янги лавозимга тайинлангани билан табриклайди ҳамда келгуси меҳнат фаолиятида улкан зафарлар тилайди!

Ўзбекистон “Адолат”СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+