Тошкент вилояти Кенгашига сайловда иштирок учун ижозат берилди

18.10.2019 11:10:53

Шу кунларда Тошкент вилояти сайлов комиссияси штабида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашига мамлакатимизда жорий йилнинг 22 декабрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари сайловида қатнашишига ижозат бериш маросими бўлиб, унда вилоят сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ сайловда иштирок этиш хуқуқини берувчи рухсатнома топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 15 октябрда Марказий сайлов комиссияси томонидан республикамизнинг бешта сиёсий партиясига 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайловларда қатнашишга ижозат берилди ва партия фаолларига гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, Тошкент вилоятида умумий 13 та сайлов округи тузилган бўлиб, улар Ангрен, Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Зангиота, Олмалиқ, Паркент, Нурафшон, Чиноз, Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл ва Дўстобод ҳудудларида, ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 140 минг 821 нафарни ташкил этади.  

Қайд этиш лозим, ушбу муҳим сиёсий жараёнга Кенгашимиз жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан вилоятнинг ҳар бир туманида сайловолди ташвиқоти доирасида тадбирлар ташкил этилиб, партиянинг сайловолди дастури муҳокамалари, ҳар бир туманнинг ҳудудий ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда дастурларни тайёрлаш, ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш ва мавжуд камчиликларни муҳокама қилишга бағишланган учрашувлар мунтазам ўтказилмоқда. Эътиборлиси, мазкур ташвиқот тадбирлари нафақат мажлислар шаклида, балки  кўнгилочар акция тарзида ҳам ташкил этилмоқда. Бу эса партиянинг аҳоли орасига янада кенгроқ кириб бориши, унинг танилувчанлиги ва нуфузининг ортишига хизмат қилади.         

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!