Тозалик йўлида бирлашганлар тақдирланди

01.11.2019 14:11:46

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан “Тозалик йўлида бирлашайлик!”  шиори остида  кўрик-танлов ўтказилиб, аҳоли томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кўчалар озодалигини сақлаш,  ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 

 Партия Кенгаши якуний натижаларга кўра, “Энг тоза маҳалла” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган  шаҳардаги 52-Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинига  ўз ташаккурномасини топширди.

“Энг тоза кўча” номинацияси бўйича Мотрудий кўчаси, “Энг озода хонадон” эса  Мотрудий кўчаси 52-уйдаги 18 хонадон топилди.

– Хонадонимиз олдидаги томорқадан унумли фойдаланиш, кичик гулзорлар ташкил этиш ва кўча атрофининг ободлигига алоҳида аҳамият қаратилади,  – дейди  номинация ғолибаси Гўзалхон Матмусаева. – Тозалик – саломатлик гарови.  Хонадонимиз,  уйимиз, кўчамиз ва маҳалламизнинг озодалиги учун барчамиз бирдек масъулмиз. Қизларимиз биздан андоза олади. Сарамжон-саришта, файзли уйда яшаш инсонга завқ бағишлайди.

 Камола ПОЛВОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+