Тозаликка қаратилган ташаббус

06.02.2020 16:02:20

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хўжаобод туман кенгаши ва туман Ободонлаштириш бошқармаси ташаббуси билан энди кўчалар маиший чиқиндилардан тоза сақланадиган бўлди. Бунинг учун ҳар 100 метрга ахлат қутилар ўрнатилди.

Партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида туман марказида  бошланган бу ташаббус чекка ҳудудларга ҳам кўчди. Хўжаободлик сафдошларимизнинг “Тоза ҳудуд-соғлом муҳит” шиори остида ташкил этган  тарғибот тадбирлари фуқароларнинг экологик маданиятини оширяпти. Бу борада “Ёш адолатчлар”нинг алоҳида фаоллик кўрсатаётгани эътиборли.

                            Йигитали БЕКБОЕВ,

         Ўзбекистон “Адолат” СДП Хўжаобод туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+