Учрашувнинг 31 нафар иштирокчиси партияга аъзо бўлди

26.02.2020 18:02:02

   Ўзбекистон  “Адолат”  СДП Сурхондарё  вилояти  Кенгаши ҳамда партиянинг Ангор туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 3-сонли умумтаълим мактаби бошланғич партия ташкилотида  партия   ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Биз 25 ёшдамиз!”   мавзусида   учрашув бўлиб ўтди.  Унда   партиянинг вилоят,  туман  Кенгаши раислари, депутатлар, партия фахрийлари, БПТ аъзолари, ёшлар, фаоллар  иштирок этди.

Тадбирнинг биринчи қисмида партия фаолиятида амалга оширилган ишларга эътибор қаратилди.

Тадбирни  вилоят Кенгаши ижрочи котиби Шуҳрат Хаитов кириш сўзи билан очиб берди. Унда партиянинг  йиллар давомида амалга оширган ишлари тўғрисида  сўз юритди.

       Тадбирда сўзга чиққанлар 25 йил давомида партия ташаббуси билан амалга оширилган ишлар, келгусида амалга оширилиш лозим бўлган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

     Сўзга чиққан партиямиз аъзолари ва хайрихоҳлари аҳоли ўртасида социал-демократия мафкурасини тарғиб қилиш,  унинг бошқа мафкуралардан жозибадорлигини асослаш бўйича қатор ишлар амалга ошириб келинаётганини таъкидлаб ўтдилар.

Учрашувда 31 нафар янги партия аъзоларига партбилетлар топширилди.

                                                                          Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

   Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+