Улуғ айёмни оила даврасида ўтказамиз

23.05.2020 11:05:15

Мусулмон оламида Рамазон ҳайити. Биз бу кунни ҳамма вақт катта тантана ва хурсандчилик билан ўтказганмиз. Меҳр-оқибатга, саховатга йўғрилган тадбирлар, хайрли ишлар билан кўнгил олинган. Бугун эса коронавирус пандемияси сабаб бу амалларни аввалгидек бажаришнинг имкони йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида ҳақли равишда бу йил Рамазон ҳайити карантин талаблари аосида ўтказилиши шартлиги белгилаб қўйилгани ҳам бежиз эмас. Мазкур қарор фуқароларимизнинг соғлиғини, тинчини, бугуни ва эртанги кунини ўйлаб қабул қилинди. 

Ҳаёт фақат шодлигу қувончлардан эмас. Унинг кутилмаган синовлари ҳам бўлади. Буни бирлигимиз ва аҳиллигимиз, эртанги кунга бўлган ишончимиз билан енга оламиз.

Бугунги талабларга амал қилиш коронавирус балосидан қутулишнинг кафолатидир. Байрам кунлари ўзимиз ва халқимиз саломатлиги учун ўрнатилган тартибга қатъий амал қилишимиз лозим. Оила даврасидаги хурсандчилик, кексаларга ҳурмат ва масофадан туриб кўнгил олишлар чекланмайди. Қайтанга, ҳозирги вазиятда бир биримизга далда бўлайлик, қўллаб-қувватлайлик.

Байрам кайфиятимизга ҳеч бир ҳолат соя солмасин. Муҳими, тинчлигимиз ва саломатлигимизга кўз тегмасин.

 

Мадаминжон МАДАЗИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+