Улуғвор ва долзарб вазифалар ижроси

05.02.2021 18:02:40

“Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университетида Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси, давлатимиз раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифаларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Унда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари, “Ёшлар парламенти”, “Адолатнинг фаол адолатчи аёллар клуби” аъзолари,  Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят Кенгаши раиси Бобур Мамиров, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши  депутати, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Маҳмуджон Болтабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан,  ёшларни  миллий  ғояга  ҳурмат, Ватанга  муҳаббат  ва  садоқат руҳида тарбиялаш уларни сиёсий онгини янада юксалтириш, юртимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда уларнинг иштирокини кенгайтириш, айниқса  ёшларни бузғунчи ёт ғояларидан асраш, уларнинг маънавий онгига таъсир этувчи ҳар турли зарарли оқимлардан ҳимоя қилиш, навқирон авлоднинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш масалалари давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари ҳамда маҳалла фаолларининг устувор вазифаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

Хусусан, ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда миллий ғоя тарғиботининг ўрни, бу борада сиёсий партияларнинг роли ва иштироки ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр юритишди.

—Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз Сайловолди дастурида мамлакатимиз келажаги соғлом ва ҳар томонлама уйғун ривожланган ёшлар қўлида, — деди вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Гулнора Ахмедова. —Ушбу вазифа ва ғоядан келиб чиқиб, жойларда ҳудудий партия ташкилотлари фаоллари томонидан партия лойиҳалари доирасида ёшларни маънавий таҳдидлардан асраш, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, иқтидорли ва ташаббускор, изланувчан ёшларни партиямиз сафига жалб этишга қаратилган давра суҳбатлари, учрашувлар, конференциялар ўтказилмоқда.

Шунингдек,  тадбир давомида  37 нафар аъзони бирлаштирган бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди. Янги ташкил топган ташкилотда  Чирчиқ шаҳар  Кенгаши раиси Равшан Дастиров “Адолат” СДП сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар, таълим соҳасидаги туб ислоҳотлар, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш доирасида олиб борилаётган ишлар, БПТнинг фаоллигини ошириш ва бошқа  ташкилоти қатор масалалар юзасидан фикрлар билдирди. Партиянинг маҳаллий ташкилотлари ва депутатлар ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиб. ислоҳотларни ҳаётга изчил татбиқ этишда самарали фаолияти учун вилоят депутати, профессор М.Болабоевга вилоят Кенгаши томонидан  ташаккурнома ва  ишонч ёрлиғи топширилди.

Йиғилиш якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди ҳамда партиянинг келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган режалари ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+