Устоз хотираси қалбимизда яшайди

07.06.2020 03:06:35

“Адолат” СДПнинг Хоразм вилоят Хонқа туман Кенгашининг Аёллар қаноти раиси, партия фахрийси, туман Кенгашининг собиқ раиси, жонкуяр партиядошимиз  Зеваржон Юсуповани оғир касаллик орамиздан олиб кетди.

Зеваржон Юсупова 2009 йилдан буён Хонқа туман Кенгаши фаолиятини жадаллаштириш, партиянинг  мақсад ва вазифаларини, устувор ғояларини ҳаётга татбиқ  этиши орқали “Адолат” СДПнинг  халқ орасидаги нуфузини ошиб боришида муносиб ҳиссасини қўшди. У ўзининг фидойилиги, жонкуярлиги билан нафақат Хонқа тумани аҳлига, балки хоразмлик партиядошларига намуна бўлди. Бир сўзлилиги ва масъулиятлилиги билан доим жамоа орасида ҳурмат-эътиборга тушиб келди.

2014-2019 йилларда халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши депутати сифатида ҳам фаолият юритди, давлатимиз томонидан берилган кўкрак нишонларга бир неча бор сазовор бўлди. 2020 йилда партия Сиёсий Кенгаши томонидан партия фаолиятидаги 10 йиллик муносиб хизматлари эътиборга олиниб, “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бир неча бор партиянинг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномаларига сазовор бўлди. Партия Хоразм вилоят Кенгаши томонидан 2018 йил якунлари бўйича “Энг намунали туман Кенгаши” деб топилиб, партиянинг “Кўчма кубоги”ни қўлга киритди. У фаолияти давомида ўнлаб шогирдларни  тайёрлади. Унинг фидойи ва жонкуярлиги келажак авлодлар бўлган шогирдларига мерос бўлиб ўтди.

Устозимизнинг хотираси доим қалбимизда яшайди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+