“Ваъдалар бажарилиши шарт” - дейди “Адолат” номзодлари

19.12.2019 12:12:17

Андижон туманидаги “Ўрикзор” маҳалласида халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Мадаминжон Мўминов билан бўлган учрашув фаоллик билан ўтди. Номзод дастлаб сайлов қонунчилиги, сайловчи ва депутатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари хақида тушунча берди. Ҳудудлардаги муаммоларнинг ечимини топишда халқ вакилларининг масъулиятини таъкидлади. “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остида ўтадиган навбатдаги сайловларда депутат этиб  сайланганлар зиммасидаги масъулият янада ортганини билдирди.

Ўз навбатида М.Мадазимов учрашув қатнашчиларини  ўз дастури билан таништирди. Тиббиёт ва таълим тизимида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш

-Ваъдалар бажарилиши шарт,-дея таъкидлади номзод.- Сайловчиларга шунчаки ваъда бериш билан ишончини қозонадиган вақтлар ўтди.

Учрашув якунида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Номзоднинг олдига қатор вазифалар қўйилди.          

      Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

        вилоят кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+