Ватан ҳимояси ишончли қўлларда

14.01.2021 17:01:53

Инсоният тарихидаги энг ривожланган даврда яшаяпмиз. Фан-техника тараққиёти янги-янги босқичларга кўтарилмоқда, Одамларга қулай шарт-шароит, кенг имкониятлар яратилмоқда. Бироқ тинчлик, ҳаёт аввалида бўлганидек, ҳозир ҳам енг тансиқ неъмат. Буни дунёнинг ҳар кунги манзараси инсониятга бот-бот эслатиб турибди.

Бугун халқимиз мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг
29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини катта тантана сифатида нишонлаб келмоқда. Зеро, байрам миллат тақдири ва ҳаётига даҳлдор бўлсагина, унинг шукуҳи ва руҳи халқнинг кўнглидан, маънавиятидан чуқур жой олади.

Шуни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Буюк ва муқаддассан – ҳур Ўзбекистон” лойиҳаси доирасида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” мавзусида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан партиянинг вилоят Кенгаши томонидан  Жиззах юридик техникумида ҳамда Ш.Рашидов туман ХТБга қарашли 11-сонли умумтаълим мактабида ана шундай тадбирлир ташкил этилди.

Ушбу тадбирларда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Жиззах вилоят, шаҳар Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари, партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари, Жиззах юридик техникуми ва Ш.Рашидов туман ХТБга қарашли 11-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчилари ва талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

- Республикамиз Қуролли кучларининг салоҳияти ва обрўси, мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда худудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ҳаёти ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилиш, ёш авлодни  ватанпарварлик руҳида  тарбиялаш бугунги кунда энг устувор йўналишларимиздан биридир – дейди Жиззах юридик техникуми Ёшлар масалалари бўйича директор ўринбосари Суярбек Сайдиев.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Қуролли кучлар соҳасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли юртимиз хавфсизлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига  қарши қаратилган хар қандай салбий ҳаракатларнинг олдини олишга қодир  бўлган, ихчам, тезкор, ташкилий жихатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ  ва ҳарбий техника  билан таъминланган миллий армиямиз шакллантирилганлиги таъкидланди.

Пўлат Ҳамзаев, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари:

- Бугунги ёшларимиз мустақил ватанимизнинг посбонларидир. Бундай тадбирларнинг ўтказилишидан асосий мақсад ҳам келажагимиз эгалари бўлган ёшларимиз қалбида ҳарбий соҳага бўлган иштиёқни янада ошириш ва ҳарбийлар ҳаёти билин яқиндан таништиришдан иборатдир.

Ушбу тадбирларнинг ҳар бирига мамлакатимиз ҳавфсизлигини таъминлаб турган ҳарбийларнинг ташрифи тадбир иштирокчилари бўлган талаба ва ўқувчи ёшларимизга кўтаринки кайфият бағишлади.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+