Ватан ҳимоясига бел боғлаганлар байрами

14.01.2020 14:01:40

Бугун юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” кенг нишонланмоқда. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан касбий тақозодан миллий армиямиз ривожига хисса қўшаётган фидойи ҳарбийларимизни муборакбод этамиз! Умуман олганда, Ватан равнақи, юрт тинчлигини таъминлашда иштирок этаётган барча оталаримиз, ака-ука ва ўғлонларимиз ушбу байрамни нишонлашга ҳақли. Барчани “Ватан ҳимоячилари куни” билан партиянинг кўп минг сонли аъзолари номидан табриклаймиз!

Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз сайловолди дастурида миллий армиямиз қиёфаси, ҳарбий имкониятлари, моҳияти, ҳарбий жамоалардаги ахлоқий шароитни тубдан ислоҳ қилишни мақсад қилган. Шунингдек, ҳарбийликнинг қийинчиликларини бошидан кечирган хизматчиларнинг оилалари ҳам иш билан таъминланиши, ўқиш, пенсия ва тиббий таъминот соҳаларида қонун билан кафолатланган имтиёзларга эга бўлишлари керак, деган ғояни илгари суради.  Зеро, Ўзбекистоннинг замонавий ҳарбий кучлари халқнинг фаровон ҳаёти, давлат хавфсизлиги ва барқарорлигининг ишончли кафолатидир.

Ҳурмат билан,

Наримон УМАРОВ,

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+