Ватан муқаддас, тинчлигимиз абадий

14.01.2020 16:01:26

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги Избоскан туманида кенг нишонланмоқда. Эрта тонгдан ҳар бир маҳаллада тинчликни тараннум этувчи куйлар янгради, ҳарбий кийимдаги ёшлар ижросидаги тинчлигимиз ва мустақиллигимизни мадҳ этувчи қўшиқлар барчани байрам тантаналарига чорлади.

Байрам муносабати билан туман марказий кўчасида ҳарбий парад ўтказилди. Туман мудофаа ишлари, ички ишлар, халқ таълими, мактабгача таълим бўлимларининг жамоалари, ҳарбий хизматга чақирилувчилар, Ёшлар иттифоқи фаоллари ҳарбий формада саф тортиб ўтдилар. Улар орасида “Ёш адолатчилар” ҳам мағрур қадамлар билан юрдилар.

Ҳарбий қисмлардан ташриф буюрган офицер ва аскарларнинг чиқишлари, замонавий ва қудратли ҳарбий техникаларнинг намойишини йиғилганлар катта олқишлар билан кутиб олдилар. Миллий гвардия ҳамда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари катта-ю кичикка завқ-шавқ улашди.

Ватанпарварлик тадбирлари иштирокчиларда она Ватанга муҳаббат, тинчлигимизни кўз қорачиғидек асраб авайлаш ҳиссини янада оширди.

                                      Дилфуза АҲМЕДОВА,

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши раиси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+