Ватанни мардлар қўриқлайди

09.01.2020 14:01:30

14 – январь – “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлаш мамлакатимизда ҳар йилги анъанага айланиб улгурган. Аслида, Ватанни қўриқлашни, унга кўксини қалқон тутиб ҳимоя этишни шараф деб билганларни ҳар он ва ҳар қанча эъзозласак кам. Бу шарафга сазовор бўлиш ҳам осон эмас. Зеро, Ватан тақдири, эл-юрт ҳимояси учун ўзини камарбаста этганлар ҳақиқий фидойи ва юртпарвар ўғлонлардир.

Нафақат жисмоний меҳнатда чиниққан, балки ўзининг хулқи, одоби, ақлий салоҳияти ва интеллектуал ташаббускорлигига эга ватанпарвар мард йигитларни ҳам ватан ҳимоячилари деб, қадрдаш мумкин. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” аъзоси сафида барчага бирдек намуна кўрсатиб келаётган Жавоҳир Қурбоновни ҳам шундай ёшларимиз сафига киритади.

Ўтган йили давлатимиз раҳбари томонидан бир гуруҳ спортда ва бошқа соҳаларда энг кўп ютуқларни қўлга киритган ёш ватанпарвар йигитларга “Мард ўғлон” давлат мукофоти топширилганда Жавоҳир ҳам ушбу мукофотга сазовор бўлган эди. Албатта, бу бежиз эмас. Спортнинг оғир атлетика тури бўйича 8 карра жаҳон чемпиони бу мукофотга албатта, лойиқдир. Шунингдек, “Ёшлар қаноти” сафида бўлиб партия тарғиботида фаол иштирок этаётган мард, жасур йигитлар кўп. Яқинда Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтган мусобақада спортнинг кураш тури бўйича Жаҳонгир Нажмуллаев ҳам фаҳрли ўринлардан бирини олиб қайтди. Бу каби ёш ва навқирон ватанпарвар ёшларимиз билан доимо фаҳрлансак арзийди.

Байрамни илиқ кайфиятда нишонлашга хозирлик кўрар эканмиз, бундай ёшларнинг келгусидаги фаолиятларига куч ва зафар тилаймиз!

Бехзод АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+