“Ватанпарварлик ойлиги” мазмунли ўтмоқда

10.01.2020 15:01:27

Мамлакатимизнинг барча жойларидаги каби айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши асосида ёшлар орасида ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган байрам тадбирлари Қорақалпоғистонда ҳам кўтаринки руҳда ўтказиб келинмоқда.

Фармойишга кўра, 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январга қадар “Ватанпарварлик ойлиги” деб эълон қилинган бўлиб, унинг доирасида ҳарбий қисмларда ёзувчи-шоирлар, қуролли кучлар тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар билан ўтказилаётган учрашувлар ва давра суҳбатлари иштирокчиларда ўтмиш ва бугунни фарқлаш, тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, яратилаётган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиш туйғуларини шакллантиришда юксак аҳамият касб этмоқда.

Энг асосийcи мана шундай тадбирларга партиямиз фаоллари ҳам таклиф этилиб, тадбирларнинг самарали ўтишига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

“Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати” шиори остида шимолий-ғарбий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларда ўтказилаётган байрам тадбирларида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, шоир Рауаж Отарбаев ўз маърузалари ва ватапарварлик руҳидаги шеърлари билан фаол иштирок этмоқда.

Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+