Видеоселектордаги мулоҳазалар бизни фаолликка ундайди

16.07.2020 20:07:00

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

        Йиғилишда давлатимиз раҳбари ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш муҳимлигини таъкидлаб, бу борада алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди.

      Йиғилишда мамлакатимизда ишсизларнинг 732 минг нафари ёшлар бўлиб, 834 минг нафари хотин-қизлар эканлиги таъкидланди.

      Ҳудудларда уйма уй юриб, аҳоли билан олиб борилган мулоқотлар жараёнида ишсизларнинг кўпчилигини ёшлар, турмушда қийинчиликларга дуч келган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ташкил қилаётганлигига гувоҳи бўламиз. Шаҳар ва қишлоқларимизда яшовчи аёлларимиз, қизларимизнинг касаначиликка ёки тикувчилик, қандолатчиликка қизиқишлари борлигини, аммо имконият  ва шароит йўқлигини билдиришади. Муаммоларини ҳал қилиб беришда кўмак сўрашади. Ҳар бир инсонда нимагадир қизиқиш бўлади, у шунга қараб касб-корга эга бўлади. Бу қизиқиш вақтида аниқланиб, тўғри йўналтирилса, бу фуқарога ҳам, жамиятга ҳам фойда келтиради. Хотин-қизларнинг ҳаётини ўзгартириш, уларнинг орзу-мақсадларига эришиши учун йўл очиш, кўмак бериш вазифаси олдимизда турган асосий вазифа эканлигиyb унутмаслигимиз зарур. Биргина Сурхондарё вилоятининг ўзида мазкур масалани ҳал қилишда ечимини кутаётган юзлаб муаммолар борлигини ўйлаб кўриш ва ҳал қилиш чораларини кўриш вақти аллақачон етган.

         Йиғилишда мактабданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилиши белгиланди. Унга кўра навбатдаги ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланиши айтиб ўтилди. Бунда 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг касблар кесимида қизиқиши аниқланиб, 8-9-синф ўқувчилари дастурчи, дизайнер, таржимон каби истиқболли касблар учун пойдевор бўладиган билим ва кўникмалар шакллантирилиб, 10-синфдан робототехника, дастурлаш каби талаб юқори касбларга ўргатиш йўлга қўйилиши айтиб ўтилди. Бу эса мамлакатимизда мукаммал савияга эаг малакали кадрлар тизимини яратилишига замин яратади.

         Шунингжек, жорий йил охиригача юртимизда маҳаллаларда касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этилиши тўғрисида чора тадбирлар ҳам белгиланди. Бу мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Бандликка кўмаклашиш жамғармасига 200 миллиард сўм ажратиш, ўқув курсларини, аввало, камбағаллик энг юқори бўлган маҳаллаларда ташкил этиш кераклиги таъкидланди. Мазкур ўқув курсларининг ташкил этилиши  замирида авлоддан авлодга ўтиб келаётган  миллий ҳунармандчилик ривожлиб, унутилаёзган қадриятлар тикланиши муқаррар.  

       Йиғилишда меҳнат бозоридаги бугунги талаб ва ёшларнинг уларга тайёрлиги масаласи ҳам таҳлил қилинди.

       Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тижорат банклари билан бирга ёшларни замонавий  технологиялар бўйича ўқитишни ташкил этиш вазифаси қўйилди.

        Ушбу мақсад ва вазифаларнинг барчаси партиямизнинг дастурий мақсадларига мос ва ҳамоҳангдир. Демак, сиёсий партияларга,  фаоллар ва депутатларга берилган қонуний ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда, бу жараёнда фаол иштирок этишимиз зарур. Меҳнат бозоридаги ҳақиқий аҳволни мунтазам равишда ўрганиб, буни Кенгаш йиғилишларида  муҳокама қилишимиз, энг асосийси, муҳокамалар доирасида  натижага эришиш учун курашишимиз зарурдир.

 

Қизларшой РАҲМАТОВА,

Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+