Вирусга қарши курашаётган шифокор тақдирланди

28.08.2020 13:08:11

Маълумки, мамлакатимизда рўй бераётган коронавирус пандемияси инсон саломатлигига соя солаётгани боис ҳаёт тарзини қийинлашишига сабаб бўлмоқда. Аммо, пандемия билан касалланган юртдошларимизни дардига малҳам бўлиб келаётган саломатлик пасбонларига ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатишимиз, уларни қийинчилик дамларида тиргак бўлишида аҳамиятлидир.

Шу боис партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Урганч шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиникада карантин талаблари асосида “Саломатлик посбонлари - партия эътиборида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини партиянинг вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов кириш сўзи билан очар экан, кўринмас бало билан курашишда қанчадан-қанча тиббиёт ходимларимиз ўз соғлигидан кечиб бўлсада, коронавирусга чалинган юртдошларимизни бу балодан қутқариб, ўз бурчини адо этишаётгани таҳсинга сазовордир.

Хусусан, Т.Палванов сўзида ўз касбига бўлган садоқатини фаолияти давомида эзгу  амаллари билан, хатто  пандемия даврининг илк кунларида коронавирусга чалинган бир нечта фуқарони бирданига даволаш учун жонидан кечишга тайёр ҳолатда муолажани бошлаган ва натижада  муваффақиятли якунлаб, беморларни соғлом ҳаётга қайтаришдаги жасорати билан ҳатто чет элдан ташриф буюрган тиббиёт вакилларини ҳайратда қолдирган шифокор Тангриберган Тангировнинг  фидокорлигини эътироф этди.

Тангриберган Тангиров, умумий амалий шифокори:

-Менга билдирилган бу эътибор, берилган ташаккурнома устозларим, жамоамга тегишли деб биламан. Ҳеч кутмагандим, қувончим чексиз. Келгусида ҳам ўз касбимга бўлган садоқатим билан ҳалқимга хизмат қилишдан чарчамайман. Партиядан миннатдорман.

Давра суҳбати сўнгида партия томонидан жамоа аъзоларига тиббий  ҳимоя кийимлари тарқатилди.

                                                                                                               Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+