Янги имкониятлар эшиги очилди

07.02.2020 11:02:16

Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси барча соҳалар учун ривожланиш йўлида дастуриламалга айланди. Жумладан, унда ёшлар сиёсати, аниқроғи таълим тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ таклифлар билдирилдики, бу билан тизимда янги имкониятлар эшиги очилди.

Олий таълим стандартлари хорижий тажриба асосида такомиллаштирилиши, йўналишлар ва ўқитиладиган фанларни  қайта кўриб чиқиш, мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 баробар қисқартирилишига ҳақли таклифлар бўлди. Жорий йилда педагогик таълимнинг 6 та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланди. Илм-фаннинг бир неча устувор йўналишларини шу йилнинг ўзида ривожлантириш мақсадида математика, кимё-биология, технология каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитлар яратиб берилиши соҳа вакиллари ва талаба ёшлар келгусидаги тадқиқотларини мамнуният билан амалга оширишга асос бўлди.

Олий таълим даргоҳларини хорижий давлатлардаги таълим муассасалари билан ҳамкорлиги масаласига ҳам эътибор қартилди. Бу ҳам тизимда катта ўзгаришлар ва ривожланишга йўл очади. Бир сўз билан айтганда, Мурожаатнома таълим соҳасидаги муаммолар ечимини топиш баробарида янги даврга асос бўлди. Бу шубҳасиз, келажак авлод камолотига, ёшларнинг ўз иқтидорларини кўрсатишига хизмат қилади.

                                                        Мўминжон МИНГБОЕВ,

                   халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+