Янги Ўзбекистонга янги дунёқараш билан

17.11.2020 14:11:24

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши “Янги Ўзбекистон - янги дунёқараш” шиори остида уй бекалари учун тарғибот тадбири ташкил этди. Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари тадбир иштирокчиларига Янги Ўзбекистон ғояси, давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Ўзбекистоннинг келажаги хақида тушунча бердилар. Инсон манфаати юртимизда ҳамма нарсадан устунлиги таъкидланди.

Тадбир доирасида ҳунармандларнинг қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Хотин-қизлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари уй бекаларини соғлом ҳаётга чақирди. 

Тўйдихон АЛИБОЕВА, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:

-Бугунги тадбирга асосан вақтинча ишсиз уйда ўтирган хотин-қизлар таклиф этилгани бежиз эмас. Биз уларни бугунги ислоҳотлардан хабардор қилиш баробарида Ўзбекистонни эртаси янада порлоқ экани, янги Ўзбекистонни биргаликда яратишимизни тушунтирдик. Маърузалар ва ташкил этилган кўргазмалардан улар ўзларга етарли хулоса олди, юрт равнақига ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилдилар.

Жалақудуқлик “адолатчилар”нинг ташаббуси қўшни туманларда ҳам қанот ёзди.

Барнохон БОЗОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+