Янгийўл туманидаги аҳоли нима истайди?

25.02.2020 15:02:19

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилрабо Халбаева ўз сайлов округида бўлиб, сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказиб келмоқда. Депутатнинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Янгийўл  туманидаги “Йўғонтепа” қишлоғига қарашли “Юксалиш” ва “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат килувчи маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан ўтказилди. Очиқ мулоқотларда маҳаллалар фуқароларининг муаммолари тингланди.

Фукаролар ўз  мурожаатларида  2009 йилда  хашар йўли билан курилиб таьмирдан чиқарилган “Абу Бакир Сиддиқ”  масжидининг  фаолият  юритишига  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолият юритиш учун рухсат берилмагани  маълум бўлди. Ўрганишлар жараёнида масжид замон талабларига жавоб берадиган даражада қурилганлиги аниқланди. Маҳалла оқсоқоллари халқ вакили Д.Халбаевадан ушбу масалани ижобий ҳал этилишида  яқиндан ёрдам беришини сўрадилар.

Шунингдек, депутатимиз эндигина тадбиркорлик фаолиятини юрита бошлаган Мухиддин Исроилов билан учрашди. Суҳбат давомида тадбиркорнинг  бир гектарлик ер майдонида  қурилаётган  иссиқхонанинг 60 фоизи битказилгани ва қолган қурилиш ишлари учун кредит олишда муаммоларга дуч келаётгани айтиб ўтиб, амалий ёрдам кўсатишни сўради.

Бундан ташқари мазкур ҳудудда яшовчи фуқаролардан ноқонуний  уй-жой бузилиши,  суд-ҳуқуқ тизими фаолиятига нисбатан эътирозлар, маҳалла ҳудудидаги ички йўллар ва электр симёғочларни  носозлиги, тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, мактабгача таълим муассасаларида бир қатор камчиликлар мавжудлиги  аниқланди.

Депутатимиз  фуқаролардан юқоридаги масалалар бўйича аризаларни қабул қилиб, уларни боқичма-босқич,  самарали ҳал этишни ўз назоратига олишини маълум қилди. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

  Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+