Ёлланма меҳнатга йўл берманг

15.09.2020 17:09:13

 

Шаҳрихон тадбиркор ва ҳунармандлар юрти. Бугун туманда тадбиркорликни янада ривожлантиришга етарли эътибор қаратиляптими? Маҳалла фаоллари бу борада қандай иш олиб бормоқда? Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳи маҳаллаларда бўлиб, айни шу масалага эътибор қаратди.

Малохатхон Мусаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши раиси ўринбосари:

-Чиндан ҳам Шаҳрихонда тадбиркорлик ва ҳунармандчилик  ривожланган. Ҳар бир маҳалла бир йўналишга ихтисослашган. Пичоқчиларнинг бир неча сулоласи мавжуд. Дўппидўзлар хақида ҳам кўп гапириш мумкин. Биргина муаммо - айрим тадбиркорлар томонидан ёлланма ишчилар кучидан фойдаланилаётгани. Ўрганиш хулосалари асосида маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия фаоллари олдига бу борада қонуний фаолиятни йўлга қўйиш, мунтазам жамоатчилик назорати тартиби асосида ўрганиб бориш вазифаси қўйилди.

Тадбир якунида ёлланма ишловчилар учун тавсиянома ишлаб чиқишга келишиб олинди.

                                               Қосимжон ҚАЮМОВ,

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

 кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+