“Ёш адолатчилар” донор бўлди

12.06.2020 12:06:55

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган беғараз донорлик акциясини кўпчилик қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳаракатда маҳаллий кенгаш депутатлари ва шифокорларнинг иштирокини кўрган бўлажак тиббиётчилар - Андижон давлат тиббиёт институти талабалари ҳам Андижон шаҳридаги қон қуйиш марказига кириб келдилар.

Бобур Абдулазизов, талаба:

- Очиғи, беморлар билан ишлашга қизиқсамда, уларга яна қандай ёрдам кўрсатиш мумкинлиги хақида ўйламаган эканман. Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан акция ташкил этилганини кўриб, қувондим. Айниқса, бемор болажонлар учун қон беришни барча истайди. Бугун ана шундай савобли ишни амалга оширганимиздан хурсандмиз.

Бобур каби 15 нафар “Ёш адолатчилар” донорлар сафига қўшилди. Улар шу куни тенгдошларини ҳам бу ҳаракатда қатнашиш билан соғлом ҳаётга ҳисса қўшишга чақиришга қарор қилдилар.

 

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар

         Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+