“Ёш адолатчилар” фаолияти сарҳисоби

15.10.2020 14:10:30

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча минтақаларида партиямиз таркибидаги “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ўзларининг беш йиллик фаолиятларини сарҳисоб қилиб, келгуси давр учун долзарб вазифаларни белгилаб олмоқдалар. Худди шундай тадбир Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ҳам бўлиб ўтди. Унда ёш сафдошларимиз қатори фаоллар, халқ депутатлари туман кенгашининг депутатлари, оммавий ахборот воситалари  вакиллари иштирок этдилар.

Тўрақўрғонлик “адолат”чиларнинг кейинги пайтда фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан анчагина иш қилганликлари кўпчиликка маълум. Халқ депутатлари туман кенгашида сафдошларимиздан иборат депутатлик гуруҳи шаклланган. Бошланғич партия ташкилотларининг сони ортиб бормоқда. “Адолат” СДП аъзолари сафи кенгайиб бораётгани ҳам қувончли ҳол. Уларнинг “Ёшлар парламенти”да ҳам ўз вакиллари бор.

Ҳисобот-сайлов конференциясида маъруза билан чиққан “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоси Бекзод Жўраев, музокараларда қатнашган туман партия  кенгаши раиси Заҳрохон Аҳмедова, туман адлия бўлими раҳбари Фароғатхон Раззокова, Ёшлар Иттифоки туман кенгаши раиси Нилуфар Алиева, Зулфия мукофоти совриндори Гулираъно Ваққосова, Олий Мажлис Конунчилик палатаси хузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Рустамжон Котибов ва бошқалар ўтган беш йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда истиқболдаги режалар тўғрисида атрофлича сўз юритдилар..

 - Мамлакатимизда ёшларга бўлган алоҳида эътибор туфайли уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштироки кенгайиб бормоқда, - деди халқ депутатлари туман кенгашинингг депутати Нуриддин Ваққосов. - Партиямиз  йигит-қизларни катта куч деб билади. Шундай экан, навқирон авлод вакиллари бунга жавобан янада фаол бўлишлари, бор билим ва куч-ғайратларини “Адолат” СДП нуфузини оширишга сафарбар этишлари даркор. Биринчи навбатда Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга эътибор қаратиш лозим. Бу билан улар мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшишлари мумкин.

Конференция якунида Ўзбекитон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қанотининг ҳисобот давридаги фаолияти ҳамда келгуси беш йилга  мўлжалланган дастурий режалари юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Тадбир иштирокчилари туман партия ташкилоти “Ёш адолатчилар” қанотининг янги таркибини сайладилар. Туман қурилиш бўлимининг мутахассиси Бекзод Жўраев “Ёш адолатчилар” қаноти етакчилигига сайланди. Конференцияда шунингдек “Ёш адолатчилар” қанотининг вилоят ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар сайланди.

 

                                                         Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят

Кенгашининг матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+