“Ёш адолатчилар” қаноти фаолияти сарҳисоби

23.10.2020 09:10:15

Ўзбекситон “Адолат” СДП Шароф Рашидов туман Кенгаши томонидан “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши фаолиятини таҳлил қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди.

Дастлаб, конференция олдидан партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши фаоллари партиявий фаолият самарадорлигнини янада ошириш ҳамда ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Конференцияда асосий эътибор партиянинг ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш, партиянинг ёшларга қаратилган партиявий лойиҳаларни амалга оширишдаги фаоллиги, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, “Ёш адолатчилар” қанотининг ўтган даврда амалга оширган ишлари ҳамда келгусида режалаштирилган вазифалари атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан биргаликда қўлга киритилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган қамчиликлар ҳам танқидий муҳокама этилди.

Йиғилиш якунида партиянинг вилоят Кенгаши конференциясида иштирок этадиган делегатлар сайлаб олинди.

 

Шарофат ХАСАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+