Ёшлар адолатни мадҳ этди

21.11.2019 15:11:26

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан эълон қилинган “Адолатни мадҳ этгум” номли кўрик-танлов ёш ижодкор ўғил-қизларнинг иқтидорини юзага чиқариб,  очилмаган қирраларни кашф этди, десак муболаға бўлмайди.

Барча ҳудудларда бўлгани каби Сурхондарё вилоятида ҳам танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари бўлиб ўтиб,  унда сурхондарёлик ижодкор ёшлар ҳам фаолликни қўлдан бой беришмади.

 Танловлар давомида ҳар бир ижод аҳлининг янги қирраси кашф этилди. Ватанпарварлик, садоқат руҳининг таъсири, Ватанга бўлган меҳр, айниқса, адолатнинг кишилик жамиятида тутган ўрни ва аҳамияти борасида ёзилган ижод намуналари барчага бирдек завқ бағишлади. 

Яқинда партиянинг Вилоят Кенгаши вакиллари ва депутатлари томонидан шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактабларида тақдирлаш тадбирлари ташкил этилиб, унда “Адолатни мадҳ этгум” кўрик-танловида ғолиб чиққан ижодкорлар партиянинг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирлар давомида умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари партиямиз ғояларини мадҳ этувчи шеърлар айтишди. Партия ғояларини тарғиб этувчи ибратли фикр ва ҳикматлардан намуналар айтишди. Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур кўрик-танлов барчада бирдек қизиқиш уйғотиб, ёрқин таассуротлар қолдирганлигини таъкидлаб ўтишди.

-Вилоятимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган партиянинг “Адолатни мадҳ этгум” номли кўрик-танлов тадбирларида қатнашиб, шунга амин бўлдимки, болаларимиз адабиётни, хусусан, шеъриятни жуда қадрлайди, — дейди воҳа ижодкорларидан бири, кўрик-танлов ҳаками Исроил Шомиров — Мазкур кўрик-танлов давомида ёш ижодкорларнинг партия ғояларини шеърга айлантириб, ёддан айтиши ва ундан завқланиши кишини тўлқинлантириб юборади. 

Тадбирларда ўқитувчи педагоглар ва ўқувчи ёшлар томонидан партиянинг “Адолатни мадҳ этгум” кўрик-танлови мунтазам ўтказилиб бориши хусусида таклифлар ва мулоҳазалар билдирилди.

Қуйида “Адолатни мадҳ этгум” кўрик танлов ғолиби Денов тумани 27-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Дилшод Исматовнинг шеърларидан намуна келтирамиз.

 

Адолатни мадҳ этгум бугун

 

 Дунёга адолат уруғин сочган,

Барча инсонларнинг кўзларин очган,

Амир Темур бобом дилида тугун,

Дўстлар, адолатни мадҳ этгум бугун

 

Энди адолат бор, бошни эгмас ғам,

Инсонлар қалбида адолат бир шам,

Келинг, йиғилайлик барча бўлсин жам,

Дўстлар, адолатни мадҳ этгум бугун.

 

Дўстлар ёлғон эмас, барча гапим рост,

Бу шеърга ўтмишдан қўшдим мен бироз

Адолат мардларга бўлганида хос,

Дўстлар, адолатни мадҳ этгум бугун.

 

Адолатни тиклаш олий шиорим,

Бу ер Термизийлар бўлган диёрим,

Адолат дунёда ҳам йўғу борим,

Дўстлар, адолатни мадҳ этгум бугун.

 

Адолат, деб бонг урар ўзбек,

Адолатни ким қайдан билар биздек.

Адолат тиклаган Мирзо Улуғбек,

Дўстлар, адолатни мадҳ этгум бугун

 

Адолатли давлат бошқарган Бобур,

Давлати яшнаган кундан кунга ҳур..

Қурган иморатларни келиб

кўзинг билан кўр,

Дўстлар, адолатни мадҳ этгум бугун.

 

Адолатга кўплаб ўқилган ашъор,

Виждонли инсонда адолат ҳам бор.

Адолатга қарши ҳеч не қилмас кор,

Дўстлар, адолатни мадҳ этгум бугун.

 

Бизлар адолатли бўлайлик ҳар дам,

Адолат дилларга бўлғуси малҳам.

Эзгу ниятларга буркансин олам,

Дўстлар, адолатни мадҳ этгум бугун.

 

Адолат Навоий асарида жам,

Курашган Кубро-ю Берунийлар ҳам.

Сиз бугун эшитинг менинг бу нолам,

Дўстлар адолатни мадҳ этгум бугун.

 

Адолат бизларга доим бўлсин ёр,

Адолат дилларда доим бўлсин шод.

Сизларга адл сўз айтмоқчи Дилшод,

Дўстлар адолатни мадҳ этгум бугун.

 

Дилафрўз Раҳматова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши бош мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+