Ёшлар “ақл гимнастикаси”да беллашишди

20.01.2021 20:01:48

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлашга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 14 январь куни Юртбошимиз томонидан “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорнинг имзоланиши ҳам юқоридаги фикрларимизга исбот бўла олади.

Мазкур Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах юридик техникумида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ушбу мусабақада техникумнинг йигирмадан ортиқ талабалари турли ёш тоифаларига бўлинган ҳолда, ўзаро ғолиблик учун беллашди ва ўтказилган бу шахмат мусобақаси қизғин беллашувларга бой бўлганлиги билан аҳамиятли бўлди.

— Шахмат ёшларнинг энг севимли спорт турларидан бири, — дейди Жиззах юридик техникуми ўқитувчиси Ҳожиакбар Муҳаммадиев. — Юримизда иқтидорли ёшлар жуда кўп. Шахмат бўйича ташкил этилаётган халқаро мусобақаларда ёшларимиз доимо совриндорлар қаторидан жой олиб келаётгани уларнинг интеллектуал салоҳияти юксаклигини яққол тасдиқлайди. Кези келганда алоҳида айтишни истардимки, ушбу турнир ажойиб маданий ҳордиқ онларини тақдим этувчи мусобақадир.

Мусабақа сўнгида ғолиб иштирокчилар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+