“Ёшлар етакчилари ойлиги” қизғин ўтмоқда

16.02.2021 16:02:00

“Адолат” СДП Оққўрғон туман Кенгаши  ҳамда  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  Оққўрғон туман Кенгаши ҳамкорлигида “Ёшлар етакчилари ойлиги” доирасида “ZAKOVAT” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

8 та жамоа ўртасида ташкил этилган  интеллектуал ўйин “Адолат” СДП туман Кенгашининг ҳомийлиги асосида ташкил этилди. Шу ўринда партия депутатлари хам алоҳида жамоа сифатида иштирок этишди.

Ўйин якунига кўра “Қуштамғали” ва “Зарбдор” МФЙ таркибидаги мактаб жамоалари ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар ҳамда йил давомида самарали меҳнат қилган ёшлар етакчилари партиянинг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалари билан тақдирландилар.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+