Ёшлар етакчиларининг иши халқ таълими тасарруфидан чиқарилиши керак

05.09.2019 15:09:35

Маълумки, халқ таълими тасарруфидаги ҳар бир мактабда ёшлар етакчилари бўйича штат ташкил этилган бўлиб, ушбу етакчилар ўқувчиларнинг иқтидор ва истеъдодларини рўёбга чиқаришда, лидерлик қобилиятларини намойиш этишларига яқиндан кўмаклашиб келмоқда.

Мазкур ёшлар етакчиларининг иши бир вақтнинг ўзида ҳам халқ таълими тизимига ҳам Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлимларига қарашли бўлиб қолмоқда. Бу эса ҳар-хил чалкашликларни келтириб чиқармоқда.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун ёшлар етакчиларининг фаолияти бошқаруви халқ таълими тизимидан чиқарилиб, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тасарруфига тўлиқ ўтказилиши зарур. Бунда мактаблар ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, ёшлар етакчилари уларнинг тавсияларига биноан мактабларга юборилиши керак. Уларнинг иш ҳақлари ҳам Ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилиши лозим.

 

Жавоҳир ҚУРБОНОВ,

Истеъдодли ёшлар форумииштирокчиси

“Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндори

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+