Ёшлар – эзгу ишларга камарбаста

21.01.2021 12:01:06

 

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”, вилоят, туман-шаҳар “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши аъзолари бир қатор таҳлилий тадбирлар ўтказиб келмоқда.

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ана шундай тадбирлардан бирида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси, вилоят “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши раиси ўринбосари Фирдавс Акромов Мурожаатноманинг мазмун моҳияти, унда ёшлар олдида турган муҳим вазифалар ҳақида маълумотлар билан бирга, 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасига бир қатор таклифлар   берди.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг ёшларга оид билдирган  ҳар бир фикри, амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот бизнинг бугунимиз, эртамиз, келажагимизга даҳлдордир. 

Жумладан, “Ёшлар парламенти” мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётида ўта муҳим аҳамиятга эга тарихий воқеълик бўлди, десам муболаға бўлмайди.

“Ёшлар парламенти”нинг асосий мақсадларидан бири, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, жамиятда ёшларни сиёсий фаол қатламга айлантириш ҳамда қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни жалб қилиш ва қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини кучайтиришдан  иборат. 

– Барчамизга яхши маълумки, ҳозирги вақтда юртимизда “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деган шиор кенг тарқалиб, ҳаётимизга тобора чуқур кириб бормоқда, – дейди “Ёш адолатчилар” қаноти Тошкент вилояти Кенгаши раиси  Сардор Дастиров. – Фақат замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган биз ёшлар майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган вазифаларни ҳал этишга қодирмиз деб ҳисоблайман.

Дарҳақиқат, бугунги ёшларга меҳнат қилиш, ўз билим ва қобилиятини намоён этиш учун барча имкониятлар яратиб берилди. Ушбу  имкониятлардан унумли фойдаланиб, эзгу ишларга камарбаста бўлиш ёшлар зиммасидаги энг устувор вазифалардан биридир.

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+