Ёшлар форуми талабаларни жалб этди

03.12.2019 17:12:55

Шу кунларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Ёшлар форуми” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Куни кеча форум доирасида сиёсий партиялар иштирокида олий таълим муассасалари талабалари билан сайловолди учрашув ўтказилди.

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги Фермерлар Кенгашида ўтказилган учрашувда сиёсий партиялар вакиллари, Ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмаси аъзолари ҳамда Гулистон давлат университети талабалари иштирок этишди.

Асосий мавзу бугунги кунда сайловга тайёргарлик жараёнлари қизғин тус олган даврда сиёсий партиялар томонидан қандай дастурий мақсадлар амалга оширилаётганлиги хусусида кенг ва атрофлича тушунчалар берилди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ўз дастурий вазифаларидан келиб чиқиб олиб бораётган амалий саъй-ҳаракатлари тўғрисида маълумот берди. Айниқса, олий таълим муассасаси талабалари учун партия томонидан илгари сурилаётган илғор ғоялар талабалар эътиборини ўзига кенг жалб этди. Ўз навбатида партия вакили тарафидан ўз саволларига тўлақонли жавоб олган талабалар “Адолат”нинг чинакам хайрихоҳларига айланишди.

Қизиқарли савол-жавоблар тарзида дебат тусини олган учрашув барча иштирокчилар учун мазмунга бой бўлди. 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+