Ёшлар гиёҳвандликка «Йўқ» деб, спортни танлади

03.03.2020 09:03:12

Ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган бешта муҳим ташаббус келажак бунёдкорларини қўллаб-қувватлашда устувор аҳамият касб этмокда. Фақат ёшларнинггина эмас, бутун халқимиз келажагини белгилашда аҳамиятли бўлган бешта ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Хўжайли туман кенгаши ташаббуси билан «Бунёдкор» МФЙ ҳудудида жойлашган 8-сонли умумтаълим мактабида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил қилинди.

«Биз гиёҳвандликка қаршимиз!» шиори остида ташкил қилинган мусобақада 2005-2006-2007-йилларда туғилган ёш ўсмирлар иштирок этди.

Мусобақа давомида ҳар бир жамоа ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Қизғин беллашувлар якунида ғолиблар аниқланди ва муносиб тақдирланди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+