Ёшлар келажаги кўзланган дастур  

31.12.2020 16:12:44

Ҳурматли Президентимиз 2021 йилни  “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиши, ёшларга бўлган эьтибор ва айниқса, аҳоли саломатлиги ҳақида қайғуришлари, ёшларнинг келажаги учун кўзланган дастурдир.

Президентимиз  нутқи давомида барча соҳалар қаторида таълим соҳаси  тўғрисида  куйиниб айтган гаплари қалбимизни жумбушга келтирди.  Зеро, энг биринчи таълим-тарбия, чунки билимли ёшлар  анча нарсага қодир бўлишади. Ўзбекистоннинг буюклиги эса шуларга боғлиқ, ўқитувчиларнинг ойлик маошларини барча касб эгаларидан юқори қилиб, ўқитувчилик касби нақадар буюк касб эканлигини ҳис қилиб, фахрланиб яшашларига замин яратишда  энг тўғри  йўл бўлди.

Шаҳардан қишлоқларга қатнаб ишлайдиган ўқитувчиларга 50 фоиз устама ҳақ тўлаш, вилоятдан вилоятга бориб ишлайдиган ўқитувчиларга 100 фоиз устама ҳақ тўлаш ислоҳотлари ва буни оддий халқимиз дилига яқин тарзда тушунтириб беришлари негизида ёшларнинг униб-ўсишлари учун қабул қилинаётган одилона, хаққоний  сиёсат мужассамдир.   

Шаҳардан қишлоққа бориб ишлайдиган ўқитувчиларга устама ҳақ тўлаш кераклиги ҳақида жўшиб гапиришлари фақат таълим соҳасини ўйлабгина қолмай, қишлоқ ҳаёти фаровонлигини оширишни  ўйлаб қўйилган қадамдир.

Президентимиз таъбири билан айтганда,  ўқитувчи мамлакатимизда энг нуфузли касб бўлиши,  ўқитувчи ҳеч нарсани ўйламасдан ўз устида ишлаши учун давлат томонидан шарт-шароитлар яратиб бериш керак ва бу албатта самарасини беради.

Бундай имтиёзлар жонкуярлик билан меҳнат қилаётган педагог – ходимларни ўзларини танлаган касби билан фахрланиб яшаши  ва уларнинг иқтисодий камчилигидан келиб чиққан ҳолда имтиёзлар ёки моддий рағбатлантиришлар бериш орқали ўрта таълим тизимида фаолият юритиб келаётган, айниқса шаҳардан қишлоқларга қатнаб ишлаётган ўқитувчиларни  янада фаоллашишига ва оддий ўқитувчиларнинг ҳам фаоллиги ошишига, улар томонидан олиб бориладиган таьлим-тарбия  ишларининг  янада ривожланишига, жойлардаги  мавжуд муаммоларни ўзларининг ишбилармонлиги  орқали бартараф  этишига эришилади.

Мухтасар айтганда, Мурожаатнома тарихий аҳамиятга эгалиги билан  юртимиз тараққиёти учун ҳизмат қилиши шубҳасиз.

 

                                                                                        Гулора ИСМОИЛОВА,

                                                                                              Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                     Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+