Ёшлар олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди

13.01.2021 20:01:14

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун моҳияти, унда ёшлар олдида турган муҳим вазифа ва мақсадлар тўғрисида онлайн-конференция бўлиб ўтди. Унда “Ёш адолатчилар” қаноти, “Ёшлар парламенти” аъзолари ва партиянинг фаол ёшлари иштирок этишди. Учрашувда ёшлар томонидан бугунги кунда аҳоли ва ёшларни ўйлантириб келаётган муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да ёшлар томонидан амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан партиянинг Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бўлими ўз олдига аниқ вазифаларни белгилаб олди.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+