Ёшлар жиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши

06.03.2020 20:03:42

Мамлакатимиз ёшлари орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва гиёҳванд моддалар тарқалишининг олдини олиш, бу борада ёшларнинг тушинчаларини кенгайтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Шу ўринда Ўзбекистон «Адолат» СДП Ҳўжайли туман кенгаши томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда  «Ёшлар – жиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши» мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. 

Тумандаги 8-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинган тадбирда мутахассислар ваш у мактабнинг ўқувчилари иштирок этишди. 

Ёшлар орасида мазкур салбий иллатларга қарши курашиш ва олдини олиш мақсадида ташкил қилинган учрашувда иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

 

Базарбай  Утамбетов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Ҳўжайли туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+