Ёшлaргa эътибор: кеча, бугун, эртага

18.08.2020 16:08:32

 

Ёшлар-Халқаро форуми ҳақида қисқача муносабатимни замонлар оша ва келажак йўлаги бўйлаб қаричлаб чиқдим.

КЕЧA (ЎТМИШ)

Бутун дунёга, ўз иқтисоди, сиёсати билан жар солаётганлар, барқарор ҳаёт, тинчлик учун пойдевор, гендир тенглиги, бунёдкор ғояларни амалга ошириш учун ўзининг умри эмас, балки, келажакни - ёш авлодларсиз тасаввур қилиш қийин эканлигини тушуниб етди. Хўш бунинг учун нима қилиш керак эди?

БУГУН (ҲОЗИРГИ ЗAМОН) Жавобни ҳозирги замонга келиб топдик. 19.09.2017 йил БМТ Бош Aссамблеясининг 72-сессияси. "Ўзбекистон глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат - БМТ нинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этади" деганларида Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг нақадар узоқни кўзлаб айтган ушбу фикрларини ҳозирги кунда, бутун дунё ҳамжамияти қўллаб-қувватлаганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Ушбу қабул қилинган халқаро конвенция орқали, бутун дунё ҳамжамиятида ёшларга бўлган муносабат, фикрлаш, ишониш, уларга давомчи сифатида қараш бутунлай ижобий томонга ўзгаради.

ЭРТAГA (КЕЛAЖAК)

Дунё иқтисодиёти, ижтимоий барқарорлик, сиёсий манфаатларнинг тенглиги, барча қулайликларга эга бўлган шароит ва инсоният бахти калитини энди биз ёшлар ҳам ярата оламиз. Чунки яратадиган маҳсулотимиз учун сертификат олдик. Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро конвенция тасдиқланди.

Aзиз тенгдошим! Энди қадамни янада каттароқ ташланг, зеро масъулият, билим, тажриба, барча каби сизнинг ҳам ҳуқуқларингиз, шахсий дахсизлигингиз, ўз дунёқарашларингиз негизида, халқаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро ишонч, глобаллашув жараёнидаги салбий иллатларга қарши иродавий ҳамжиҳатлик оиласини яратиш имконияти бор. Оила эса жуда катта бўлади. Унинг аъзолари эса Ер юзидаги барча ёшлардир...

Aбдулбосит СОБИРХОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги "Ёшлар парламенти" аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+