Ёшларнинг фикр ва таклифлари қабул қилинди

07.09.2019 16:09:27

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши томонидан шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ёшлар иштирокида партиянинг сайловолди дастур лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда партия Когон шаҳар Кенгаши раиси Зарнигор Тошева сўзга чиқиб, дастур лойиҳасининг мазмун-моҳияти билан таништириб ўтди. Ёшлар томонидан тадбир давомида турлича фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Таклифлар эшитилди. Жумладан,

  • Умумтаълим мактабларида таълим сифатини кучайтириш лозим, ёшларнинг ОТМга кириши учун қўшимча тайёрлов курсларига бориши учун ҳожат қолмаслиги керак.
  • Мактаб кутубхонасида электрон кутубхонани ташкил этиш керак. Чунки шиддат билан ривожланаётган даврда бу ёшларнинг вақтдан унумли фойдаланишида қўл келади;
  • ОТМга кириш учун ёшларга тақдим этиладиган саволлар варақасида жуда кўп ноаниқликларни учратиш мумкин. Айниқса, ижтимоий-гуманитар фанлардан имтиҳон топширувчилар бу каби муаммоларга дуч келишган. Шунинг учун ҳам тест саволларига аниқ манбаа кўрсатилиши вақти келди.
  • Ҳудудларда ёшлар билан ишлайдиган психологлар мактабини ташкил этиш шарт. Айниқса, МФЙларда. Чунки аксарият ёшлар маълум бир даврда депрессия ҳолатига тушиб қолади, бу эса уларнинг ўзига ва оиласига салбий таъсир қилиши мумкин. Шунда жиноятларнинг олди олинади.

Тадбир давомида келиб тушган ҳар бир таклиф, фикр-мулоҳазалар партия Когон шаҳар Кенгаши ходимлари ҳамда депутатлар томонидан таҳлил қилинди. Дастурда таклифларнинг эътиборга олиниши таъкидланди.

 

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+