Ёшларнинг спортсеварлиги қўллаб-қувватланди

20.02.2020 15:02:14

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши томонидан партиянинг 25 йиллиги муносабати билан ҳамкор ташкилотлар кўмагида “Ёшларнинг спортсеварлигини қўллаб-қувватлаш” шиори остида 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган ёшлар орасида дюздо спорт тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. Унда туманда истиқомат қилувчи спортчи ёшларнинг 50 дан ортиғи иштирок этиб, ўзларининг спортга бўлган қизиқишини оширишди.

-Бундай спорт мусобоқалаирнинг ташкил этиб келиниши барчага бирдек куч беради. Айниқса, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини оширади. Уларнинг ўз устида ишлаши учун туртки бўлади, - дейди партиянинг Жондор туман Кенгаши раиси Гулзода Чўллиева.

Мусобқада ёшлар ўз вазни ва ёшига қараб майдонда куч синашар экан, ҳар бирининг ўзига бўлган ишончи ва масъулияти ортди. Айниқса, бир-биридан кучли рақибларни кўриб, спорт тажрибаларини бўлишишди, билмаганларини ўрганишди.

-Партия томонидан ташкил этилган спорт мусобақаси бизнинг спортга бўлган интилишимизни шакллантирди. Тенгдошларимиздан спорт турининг ўзига хос сир-асрорларини ўргандик. Ўзаро куч синашишда эса масъулиятимиз ошди. Бугун мамлакатимизда спортчи ёшларга катта эътибор қаратилаётган экан, биз доим ана шу эътиборнинг марказида бўлиб, билдирилган ишончни оқлашимиз шарт. Шундагина юрт корига ярайдиган авлод бўламиз, - дейди биринчиликни қўлга киритган Ғолибжон Очилов.

Мусобақада фахрли ўринни эгаллаган ёшлар партия томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+