Ёшларнинг таклифи депутатнинг масъулиятини оширди

02.03.2020 09:03:22

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракция аъзоси Таваккал Чориев Бухоро шаҳри ҳамда Пешкў туман ёшлари билан учрашди. Учрашув давомида депутат ёшларнинг салоҳиятини, билим даражасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги хусусида таъкидлади. Шунингдек, бугун қонунчиликда ёшларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш, энг муҳими, Ёшлар парламентини ташкил этиш мақсадида олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

Бўлиб ўтган учрашувлар давомида тадбир иштирокчилари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилиши баробарида қатор таклифлар ҳам айтиб ўтилди.  

Хусусан, Ёшлар марказида бўлиб ўтган учрашувда ёшлар Ички Ишлар таълим тизимида квоталарни кенгайтириш таклифи билан чиқишди. Шунингдек, ўқув жараёнида ҳарбий чақириққача бўлган фанларнинг ўтилишини ташкил этиш  таклифи бўлиб, бу фанларни ўрганиш орқали эса бевосита ҳарбий гувоҳномалар билан таъминлаш масаласи бўлди.

Суннат Полвонов,  Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Бухоро академик лицейи ўқувчиси:

- Депутатнинг ташрифи давомида барча ёшлар ўз таклиф ва фикрлари билан иштирок этишди. Айниқса, қонунчиликда ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишиш бизга ўзгача руҳ бағишлади. Бу каби учрашувлар ҳар биримизнинг дунёқарашимизни кенгайтириш баробарида фаоллигимизни ҳам оширади. Энг муҳими, қизиқишимизни шакллантиришда хизмат қилади.

Пешкў туманида бўлиб ўтган учрашувда эса бўлажак тиббиёт ходимлари тиббиёт таълим даргоҳида кирувчи ёшлар учун назарий билан бир қаторда амалий кўникмаларни ҳам сифат даражасига эътибор қаратиш масаласи билан мурожаат қилишди. Бу каби айтиб ўтилган таклифларга депутат томонидан мулоҳазалар билдирилди. Қувонарлиси, ҳар бир таклиф қўллаб-қувватланди.

Албатта, ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати билан бўлиб ўтган учрашувлари очиқ ва эркин руҳда ташкил этилган бўлиб, тадбирда берилган таклифлар эса депутатнинг фаолиятиги нисбатан эътиборини оширди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+