Юксак сафарбарлик

24.12.2020 13:12:14

Мустақиллик  - улуғ  неъмат! У,  эрк, озодлик ва  ўз ҳуқуқингни янада чуқур англаш демакдир. Мустақилликка Ўзбекистон бир кунда, тасодифан ва тўсатдан эришмади. Ички туғёнлар, эрксеварлик, юртга муҳаббат, ўз-ўзини англаш туйғулари қалбда мустаҳкам ҳукмронлиги боис, халқимиз орзу-ниятларига эришди. 

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари бўйича дастурлар ишлаб  чиқиш бошланди.

Урф-одат ва анъаналаримизга  мувофиқ байрамсевар халқмиз. Маданият ва санъатнинг барча йўналишлари бўйича мумтозликни асровчи, янгиликлар яратувчи ижодкор аждоднинг авлодларимиз.

Бир гапни таъкидлашни истардим, 30 йил давомида кўз олдимизда турли воқеалар, ҳодисалар содир бўлди. Энг муҳими, эндиликда биз озод ва ўз ҳуқуқини яхши англаб етган инсон сифатида жамиятимиздаги барча ўзгаришларга, ривожланишларга муносабатимизни эркин ифодалабгина қолмай, унинг тенг ҳуқуқли аъзолари сифатида иштирок этаётганимиз катта аҳамиятга эгадир. Давлат чин маънода халқнинг овозини, ташвиш ва дардини тинглай бошлади. Хусусан, пандемия даврида аҳиллик ва бирдамлигимиз авж паллага чиқди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига алоҳида эътибор, ғамхўрлик кўрсатилганлигининг гувоҳи бўлдик ва бу жараёнда иштирок этдик. Мана шу даврларни биргаликда енгиб ўтганимиз халқимизнинг бир маслак ва мақсад учун том маънода жипслаша олишидан далолат берди. 

Келгуси йилни барчамиз катта умид ва ишонч билан кутмоқдамиз. Шу маънода мутақиллигимизнинг 30 йиллик байрамини Янги Ўзбекистонда янги мақсад ва ниятлар, янгича интилишлар ва ижобий натижалар билан кутиб олишга ўзимизни тўла сафабар этамиз.

 

 

Гулнора АҲМЕДОВА,

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+